Бунда сотувларнинг:
79,4% - биржа савдолари;
0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари;
20,2% - электрон давлат харидлари;
0,2% - авторақамларнинг онлайн-ауционига тўғри келди.
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 574,2 млрд. сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 84 млрд. сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн ауцион орқали 2 347 та авторақам сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,0 млрд. сўмни ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 033,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 400 тонна шакар қўйилди ва уларнинг деярли барчаси – 10 215 тоннаси, яъни 98,2% ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 295 харидор иштирок этди. Шакарнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 043,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 670,2 минг сўмдан 10 617,8 минг сўмгача, яъни 9%га пасайган.
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 40 801 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 63 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8 160,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 625,8 минг сўмдан 3 509,3 минг сўмгача, яъни 3,2% га пасайди.
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 310 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 339,5 минг сўмдан 3 960,3 минг сўмгача, яъни 8,7% га пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 128,6 минг сўмни ташкил этди.