Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Совуқ ҳаво оқими натижасида автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан запровкалар) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар жорий этилгани муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми оширилади.
Шу кунга қадар биржа савдоларига қўйилаётган кунлик 3700 тонна бензин талаб ва таклифга қараб 5000 тоннагача оширилиши маълум қилинади.
Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган бўлиб, барча зарур чора-тадбирлар кўрилган.
Хусусий автоёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмаслик, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан белгиланган талабларга мувофиқ сотиш сўралди. Назорат тадбирлари кучайтирилиб, нархларнинг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.