Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси тегишли дирекцияси раҳбари Рамеш Ражасингхам маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.

Ражасингхам агар анклавда вазият ўзгармаса, унинг янада ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлади. “Биз ўт очишни тўхтатиш борасидаги чақириғимизни такрорлаймиз”, деди БМТ вакили. Экспертнинг фикрига кўра, овқат етишмовчилиги, одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ва санитария шароитларининг ёмон ҳолатда экани “юқумли касалликларнинг тарқалиши учун шароит яратиши” мумкин.