Маълум бўлишича, 5 йил олдин туман ҳокимлигининг тегишли қарорига мувофиқ, ташкил этилган ер участкаларига ўн беш хўжалик оилавий пудрат асосида, ўз маблағлари ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатлари эккан.

Шартнома шартлари бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинмоқда. Аммо бугунги кунда номалум сабабларга кўра мазкур ер участкалари аукционга қўйилиши белгиланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов мазкур ер участкаларини аукционга қўйилиши ҳолатини кўриб чиқиш, оилаларни касаначилик билан шуғулланиши учун шароит яратиш бўйича Тошкент вилоят ҳокими З.Мирзаевга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда пудрат асосида иш юритаётган оилалар таркибида ногиронлиги бор шахслар ва ижтимоий жиҳатдан кам таъминланганлар ҳам мавжудлигига алоҳида эътибор берилган.