Қайд этилишича унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

-66 кг вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимиз;

Кумуш медаль:

  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
  • Бронза медаль:
  • -48 кг: Фарзона Фозилова
  • -50 кг: Сабина Бобоқулова
  • -52 кг: Феруза Казакова