"15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15 да Озарбайжоннинг “Азал” авиакомпаниясининг самолёти Фарғонага келиб қўнди. Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Аирбус А320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди", деб ёзмоқда Uzbekistan Airports.
Қайд этилишча, мунтазам рейслар ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Айтиш жоизки, Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга – сешанба ва пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган "Озарбайжон ҳаво йўллари" ("Азал") йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbu самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
Бокудан Фарғонага авиақатнов йўлга қўйилди
“Азал” авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди.
Халқаро тажриба — рақобатбардош муҳандислар тайёрлашнинг муҳим омили
- Ўзбекистон Президенти Беларусь делегациясини қабул қилди
- Ичимлик ва оқова сув хизматларини яхшилаш бўйича устувор вазифалар белгиланди
- Бугун Ўзбекистон ягона электр энергетика тизимида истеъмол ва ишлаб чиқариш бўйича тарихий энг юқори кўрсаткич қайд этилди
- Тошкент вилоятида бир ой давомида қурилиш чиқиндиларини ноқонуний ташлаш билан боғлиқ 20 дан ортиқ ҳолат аниқланди
- "Оқтоғ-Томди" фотоқопқонига Ўрта Осиё чўл мушуги муҳрланди