Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани «Орият» МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 2023 йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.
2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлигини аниқланди. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ота-оналардан фарзанди таълим-тарбия олаётган муассасада юқоридаги каби нохуш ва бошқа ноқонуний ҳолатларга дуч келса Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишонч телефони — 71-2370893 рақамига қўнғироқ қилиши сўралди.