Мамлакатимиз консуллик ваколатхонасидан олинган маълумотга кўра, ватандошимиз Б.М. саратон касаллигига чалиниб, аҳволи оғирлашиб қолгани сабабли иш ўрнини йўқотган, тиббий муолажалар олиш мақсадида барча маблағини сарфлаб қўйган. Шу боис у Бош консулхонага мурожаат қилиб, Ватанга қайтиш юзасидан кўмак сўраган.
Консулхона ходимларининг БААда фаолият юритаётган халқаро хайрия ташкилотлари ва «Uzbekistan airways» авиакомпанияси ваколатхонаси билан олиб борган музокаралари натижаси ўлароқ, юртдошимиз Ватанга қайтарилди.
Унинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича бепул авиа чипта билан таъминланди. Юртдошимиз кеча Ўзбекистонга учиб келди.