International Journal of Molecular Sciences нашрида чоп этилган тадқиқотга кўра, чекиш ва одам папиллома вируси биргаликда таъсир этиб, саратон касаллигининг ривожланиш эҳтимолини оширади.
Аввалги тадқиқотлар чекиш ва одам папиллома вирусининг бош ва бўйин саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бироқ энди мутахассислар улар биргаликда хавфли неоплазмаларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини янада оширишини исботлашди.
Тадқиқотчилар сигарета тутунига қўшимча таъсир қилиш учун одам папиллома вируси билан касалланган оғиз ҳужайраларини кўриб чиқишди. SOD2 (оғиз бўшлиғидаги хавфли ўсмалар учун биомаркер) ва ДНКнинг шикастланиш даражаси тамакисиз муҳитдаги назорат гуруҳига нисбатан сезиларли даражада ошган.
Тажрибаларнинг иккинчи босқичи 613 та намунадаги геном транскрипцияларини таҳлилини ўз ичига олди. Тадқиқотчилар бош ва бўйин саратони ривожланишида иштирок этадиган молекуляр механизмларнинг янги жиҳатларини кўрсатадиган натижаларни кўрсатиб бера олишди. Шу асосда саратон касаллигининг олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини шакллантириш мумкин, деб хабар беради lenta.ru.