Аввал хабар қилинганидек, Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилганди.
Сайёр қабулда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилганди.
Бугун, 5 август куни Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.
Учрашувда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.
Айни пайтда, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича ҳам жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тайёрлаган таклифларини ўқиб эшиттирмоқда.