Тадбир давомида туманнинг "Қўшқўрғон" МФЙ ҳудудида фуқаро Ф.С. ов қилиш қоидаларини бузган ҳолатда сайроқи қушларни овлаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан “Ов қилиш ва овчилик ҳўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси талабларини бузганлиги учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ф.С. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Экология вазирлиги барчани қушлар ва ҳайвонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, уларни асраб-авайлашга чақирмоқда.