Туман ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган хабарда қайд этилишича, Шимолий ғарбий университетнинг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази (Хитой) профессори Лианг Юнг бошчилигидаги экспедиция аъзолари ҳамда Самарқанд археология институти ва Фарғона давлат университети талабалари иштирокидаги жамоа археология ишларини олиб борган.

Жамоа томонидан Бойсуннинг «Работ» археологик ёдгорлиги ҳудудидан икки минг йиллик тарихга эга «юежи» даврига мансуб эркак ва аёл суяк қолдиқлари, турли сопол буюмлар, металл ва тош тақинчоқлар, темир пичоқлар топилган.

Ҳозирда тадқиқот ишлари давом этмоқда.