“Якшанба куни Минас-Жерайс штатининг Итапева шаҳри яқинида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор”, дейилади хизмат сайтида. Қутқарувчилар беш киши ҳалок бўлганини тасдиқлади, яна икки киши бедарак йўқолган, жумладан икки ёшли бола. Қидирув операцияси давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли воқеа жойига етиб келган қутқарувчиларга ҳалокат вақтида кучли ёмғир ёққани ва самолёт номаълум сабабга кўра қулаб тушганини айтишган, деб хабар беради tass.ru.