Фожиа маҳаллий вақт билан 14:00 атрофида содир бўлди. Фалокат вақтида самолёт қўниш учун Амазонас штати маъмурий маркази Манаусдан 400 километр узоқликдаги аэродромга ҳудудида бўлган. Маълум қилинишича, шу вақтда кучли ёмғир ёққан.
Самолёт бортида 12 нафар сайёҳ ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида хорижликлар бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Штат фуқаролик мудофааси департаменти ҳалокат жойига жўнатиш учун гуруҳ тайёрламоқда, деб хабар беради mir24.tv.