Бугун юртимизда ўтказилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда. 

Шундан:

  • 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;
  • 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.

Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида мустақил ҳаракатланишида инклюзивликни таъминлаш мақсадида бир қатор қулайликлар яратилди.

Жумладан:

  • Уйда овоз берувчи шахслар учун сайлов комиссияси аъзолари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди;
  • Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди;

Сайлов участкасига мустақил борувчи шахслар учун алоҳида жиҳозланган яширин овоз берувчи кабиналар ўрнатилди.

Қолаверса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашганига алоҳида эътибор қаратилди.