Мукофот жамғармаси 2 миллион 500 минг норвегия кронасини (тахминан 225 минг АҚШ доллари) ташкил этувчи мазкур турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Бугун мусобақа доирасида блиц баҳслари ўтказилади. Унда барча 9 та тур ўйинлари ташкил этилади. Эртадан бошлаб эса классик баҳслар бошланади.
Баҳслар Тошкент вақти билан соат 22:00дан сўнг бошланади.
Эслатиб ўтамиз, турнирда Магнус Карлсен (Норвегия), Алиризо Фируджа (Франция), Хикару Накамура (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Уэсли Со (АҚШ), Фабиано Каруана (АҚШ), Шахриёр Мамедьяров (Озарбайжон), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Арьян Тари (Норвегия) каби дунёнинг кучли шахматчилари иштирок этади.