Бугун, 7 ноябрда кенг қамровда қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом эттирилаётган «Bukhara City» замонавий турар жой ва савдо мажмуасида яна бир турар-жой иншооти қурилиши бошланиши учун унга тамал тоши сифатида вақт капсуласини қўйиш маросими бўлиб ўтди.
«Amrullo stroy» МЧЖ таъсисчилигидаги 31-лот биносининг тамал тошини қўйиш тадбирида «Bukhara City» дирекцияси раҳбарияти ва мутасаддилари, лойиҳа ташаббускорлари ҳамда қурувчи-пудратчи ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, мутасаддилар ва инвестор билан навбатдаги мулоқотда «Bukhara City» мажмуасидаги лотлар қурилиш жараёнлари билан танишиб, бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва мукаммал даражада якунланиши бўйича фикрлашиб олдилар, деб хабар беради Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида, умумий майдони 4 минг 695 квадратни ташкил этган 31-лот 8 қаватдан иборат бўлиб, 84 хонадон истиқомат қилишига мўлжалланган.