Бугун Кинематография агентлигида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти вакиллари билан институтнинг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича учрашув ташкил этилди, дея хабар беради Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.

Агентлик раҳбарияти, киномутахассислар, ижодкорлар иштирокидаги учрашувда филиал очилишида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Учрашув давомида шунингдек, талабаларнинг ўқишини кўчириш, сифатли таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликда ижодий танловлар ва фестиваллар ўтказиш, тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ёшларни фильмлар суратга олишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалалар ўртага ташланди.