Мулоқот чоғида Абдулазиз Бухорий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи бу мамлакатда яшаётган Бухорийлар диаспорасини жуда қувонтирганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатдошнинг фикрича, олий даражадаги мазкур ташриф давомида эришилган келишувлар икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

“Хусусан, яқин кунларда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларининг йўлга қўйилиши ва саудияликлар учун визасиз тартибнинг жорий этилиши Саудия Арабистонида яшаётган ўзбекларнинг тарихий Ватанига янада яқинлашиши йўлидаги муҳим қадам бўлди”, деди А.Бухорий.

У келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб барча саудияликлар учун Ўзбекистонга 30 кунга визасиз бориш имконияти яратилгани учун барча ватандошлар номидан Ўзбекистон ҳукуматига ўз миннатдорлигини билдирди, дейилади "Дунё" хабарида.