Бугун, 7 июнь куни "Turkish airlanes" авиакомпаниясига тегишли Airbus А-321 NEO самолёти Бухоро-Истанбул йўналишида биринчи мунтазам авиақатновини амалга ошириб, Бухоро халқаро аэропортига қўнди.
Шу муносабат билан аэропортда тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, "Turkish airlines" авиакомпанияси вице-президенти, "Ўзавиация" агентлиги бошлиғи Тоҳир Назаров ва бошқа юксак мартабали меҳмонлар иштирок этишди.
Ушбу йўналишда қатновлар Бухородан ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари, Истанбулдан сешанба ва шанба кунлари Airbus А-321 NEO самoлётларида амалга оширилади.