XV-XVII асрларда Бухоро меъморчилиги мактаби (ривожланиш хусусиятлари ва динамикаси) китобида XV–XVII асрларда Бухоро воҳаси ва шаҳар меъморчилигининг эволюцияси ва ривожланиш тамойиллари ҳақида қизиқарли маълумотлар асосида ҳикоя қилинади.

Китобда Бухоро меъморчилигининг бадиий, топологик, конструктив ва маҳаллий хусусиятлари, шунингдек, Марказий Осиё ва Ўрта Шарқнинг бошқа минтақалари меъморчилиги билан ўзаро таъсири очиб берилган. Унда бир қатор кам ўрганилган иншоотлар ва янги маълумотлар илк бора келтирилади. Шунингдек, муаллиф китобда таҳлилий жадваллар келтириб, воҳа архитектурасининг типологик, конструктив ва декоратив хусусиятларини тизимлаштиради. 

Китоб мазмунини очиб беришда 300 дан ортиқ расм ва чизмалардан фойдаланилган. Шунингдек, унда бир қатор ноёб ва биринчи марта нашр этилган тарихий ва архив материаллари мавжуд.