«Туркманистонлик тадбиркор Бухородаги ҳудудлараро форум ҳақида сўзлаб берди» сарлавҳали материал анжуман иштирокчиси, «Арасса Булут» корхонаси директори Евгений Орловнинг агентлик мухбирига берган интервьюси асосида тайёрланган.

Суҳбатда Туркманистон вакили форум ҳақидаги ўз таассуротлари ҳақида сўзлар экан, 12-14 июль кунлари Ўзбекистонда биринчи Туркманистон-Ўзбекистон ҳудудлараро форуми ташкил этилгани, унда икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, савдо-саноат палаталари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда Туркманистоннинг қатор компаниялари вакилларининг иштироки юксак баҳоланган. деб хабар беради «Дунё» АА.

«B2B» ва «B2G» шаклларида кўплаб икки томонлама учрашувлар ташкил этилди. Бир қатор маърузалар тингланди. Форум иштирокчиларига хизмат кўрсатиш ва унинг якуний қисми юқори савияда ташкил этилди. Сафар самарали, фаол ва қизиқарли бўлиб ўтди. Форум доирасида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида қатор шартномалар имзоланди. Тадбир юқори савияда ташкил этилгани ва маърузачилар юқори даражада танланганини яна бир бор қайд этишни истардим», - деган Туркманистон бизнес ҳамжамияти вакили ўз интервьюсида.