Ўтказилган тезкор тадбирда “Б.С.Т.“ АЖ абонентлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Р. ЯТТ А.Х.га тегишли бинода ичимлик сувидан фойдаланишнинг қонунийлиги бўйича ўрганиш ўтказиб, иш бошқарувчи О.З.га бу ҳақда тузилган далолатнома бўйича 15 млн сўм зарар ҳисобланишини айтиб уни алдаб, тадбир жараёнида О.З.дан 14,9 млн сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.