Уларда биринчи Рим императори Октавиан Август ва унинг асраб олинган ўғиллари Гай ва Луций тасвирланган.
Ҳозирда 11 та танга топилди ва экспертлар келажакда бундан ҳам кўпроқ тангалар топилишига умид қилмоқда. Илк танга 2017 йилда топилган. Маҳаллий нумизматлар топилмани яқин атрофдаги дарёлар ва кўллар тармоғи номидан келиб чиқиб, “Бродс хазинаси” деб номлашди.
Қайд этилишича, топилган тилла тангалар икки хил бўлиб, улардан бирида Римнинг биринчи императори Августнинг портрети, унинг орқа томонида унинг ўғиллари ва тахт ворислари Гай ва Луцийнинг сурати туширилган. Яна бир танганинг бир томонида Август, иккинчи томонида эса отда Гай тасвирланган.
Тангалар юқори сифатли олтиндан ясалган.
Бундан ташқари, йиллар давомида металл изловчилар Рим буюмлари хазинаси, жумладан, 100 мис танга, иккита кумуш танга, шунингдек, заргарлик буюмлари ва бошқа кўп нарсаларни топишга муваффақ бўлишди, дейилади korrespondent.net сайтида.