- Сўнги беш йилда олий таълим соҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган умумий ислоҳотларнинг ҳаракатга келтирувчи локомотиви вазифасини бажарди.
- Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш 9 фоиздан 28 фоизгача кўтарилди.
- 2030 йилга келиб, қамров даражаси 50 фоизга ошишига стратегик мақсад сифатида қаралади.
- Профессор-ўқитувчиларнинг маоши 3 баробарга ошди.
- Юртимиздаги олий таълим муассасаларининг сони 77 дан 141 тага ошди.
- Ҳозирда мамлакатимизда 10 та нодавлат ҳамда 27 та хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.
Раҳимжон Ҳакимов Ҳегел диалектикасида миқдорий ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни мисолида юқорида айтилган рақамлар негизида фундаментал сифат кўрсаткичлар ҳам мужассамлигини таъкидлади.
- Ўзбекистон олий таълим тизимида ўқув дастурлари, академик контент жиҳатидан Европанинг (шу жумладан, Германиянинг) илғор олийгоҳларидан андоза олинмоқда.
- Ўзбекистон университетларига тобора академик ва молиявий мустақиллик бериб борилмоқда.
- Ўқув жараёнида илмий инновацияларга асосий урғу берилмоқда.
- Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш билан боғлиқ ислоҳотларга асосий эътибор қаратилмоқда.
- “Scopus”, “Web of Science” халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги илмий журналларда тадқиқотчиларимизнинг рақобатбардош мақолаларини чоп этиш юзасидан иш олиб борилмоқда,
- Энг катта мақсад республикадаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритишдир.
Ўз навбатида меҳмон Ўзбекистонга илк маротаба келмаётгани, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар йилдан-йилга жадаллашиб бораётганини таъкидлади.
— Қаерга бормай ёшлар кичик-кичик гуруҳлар бўлиб, нималарнидир муҳокама қилаётганликларини кузатдим. Уларнинг кўзларида билим олишга бўлган шижоатни кўрдим, — деди у.