4 миллион доллар миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобига қад кўтарган ушбу клиника барча замонавий медицина ускуналари билан жиҳозланган.

Шифо масканининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул мутасаддилари, туман ҳокими Сарвар Махаметов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар ҳамда аҳоли иштирок этди.

Шуниси эътиборлики, туманда иш бошлаган мазкур замонавий шифо масканида туман аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларининг 10 фоизи бепул даволаниши режалаштирилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.