Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F-Ph.” МЧЖ собиқ раҳбари З.Ю. (муқаддам судланган) “А.S.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан 925,2 млн сўмлик дори-дармон воситаларини нотаниш шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, мазкур маблағларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.