Эътиборлиси, Президент сайловида чинозлик ёшлар, жумладан, илк бор сайловда иштирок этаётган йигит-қизлар ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

Биринчи маротаба овоз бераётган ёшларга китоблар совға қилинмоқда.

– Президент сайловида фуқаролик ҳуқуқларимиздан фойдаланган ҳолда, ўзимиз муносиб, деб билган номзодга овоз бердик. Бу бизнинг келажагимиз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, – дейди бу йил Президент сайловида илк бор овоз берган Нилуфар Шуҳратова.