Ўзбекистонда БМТРД, IT Park, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида COVID-19 пандемиясининг оқибатларини юмшатиш бўйича инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танлови ўтказилди.

Танловда 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди:

“Ҳаёт харитаси”

Портал кўмагида ёрдамга муҳтож бўлганлар ва кўнгиллилар бир-бирларининг жойлашувини билиб олишлари ва шунга мос равишда масофа бўйича энг яқин одамга ёрдам беришлари мумкин. Энг янги маълумотларга эга жамоат учун очиқ бўлган электрон харита муҳтожларга ёрдам беришда кўмакчи бўлади.

“Бирдамлик”

“Бирдамлик” лойиҳаси муҳтож одамларнинг аризаларини тўплаш учун ишлаб чиқилган. Бунинг учун телеграм бот ва веб-саҳифа яратилди. Унда муҳтожлар ва кўнгиллилар бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш билан бир қаторда муҳтож шахснинг шахсини текшириш у томонидан кўрсатилган манзилда амалга оширилади ва ариза берувчи яшайдиган маҳалладан олинган маълумотни аниқлайди. Ушбу маълумотлар Умумий маълумотлар базасига киритилади, у ердан координаторлар кўнгиллиларга аризаларни тарқатишлари мумкин.

“Human House” онлайн мактаби

Мақсад – Ўзбекистоннинг меъморчилиги, археологияси, урф-одатлари, этнографияси, амалий санъати бўйича маърузалар ўтказиш, шу билан иштирокчиларни ҳунармандчилик қатор йўналишлари билан таништириш ва уларни уйда мустақил равишда шуғулланишга ўргатиш. Бундай стратегия миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун катта имконият яратади.

“Smart Mask”

“Smart Mask” – бу фойдаланишни бошиданоқ ҳарорат, йўтал, нафас олиш қийинлишуви ва қондаги кислород миқдори каби касаллик аломатларини ўрганадиган ниқоб. Олинган маълумотлар махсус алгоритм ёрдамида COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларнинг аломатлари билан таққосланади ҳамда бирламли, тахминий ташҳис қўйилади.

“Cambridgeonline.uz” платформаси

Мазкур платформа таълим муассасалари учун мослаштирилган ва офлайн ўқитиш билан синхронлаштириладиган B2B маҳсулотидир (яъни, зарурат туғилса, офлайн режимидан онлайн режимга осон ўтишга имкон беради). Ушбу платформа таълим муассасаларига ва технологиялар бўйича тажрибага эга бўлмаган ўқитувчиларга ‘Tas-Ix’да онлайн дарсларни ўтказишга имкон беради ва ўқув жараёнини кузатиш учун кенг функцияларни таъминлайди.

«COVID-19 Challеnge 2020» танлови натижаларига кўра, унинг ғолиблари ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун молиялаштириш, танлов ташкилотчилари томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, лойиҳаларни тўлиқ амалга оширишда ёрдам бериш учун менторлардан техник кўмакка эга бўладилар.