“Деярли ҳар қандай сиртда инфекция мавжуд бўлиши мумкин. COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган Sars-CoV-2 вируси пулда учраши эҳтимоли ҳам юқори”, — деди шифокор.
Бундан ташқари, бактериялар кўпинча кийим ва кўрпа-тўшакда, илиқ ва нам муҳитда ривожланади. Коронавирус қаттиқ сиртларда, шу жумладан пластик ва зангламайдиган пўлатда узоқроқ яшайди.
“Шунинг учун, совға танлаш мақсадида савдо марказларига борганингизда албатта ниқоб ва бир марталик қўлқоп кийишингиз керак”, деб маслаҳат берди мутахассис.
Ўз навбатида, тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, хавфли юқумли касалликлар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов уйга келганда сотиб олинган буюмларни дезинфекцияловчи восита билан тозалаш кераклигини тавсия қилди.
“Харид қилинган айрим совғаларни бир муддат айвонда сақлаш лозим, мева ва сабзавотни эса оқар сув билан яхшилаб ювиб ташланг”, деди шифокор.