Curiosity ровери Қизил сайёрада мавжуд бўлганларидан фарқли равишда мутлақо бошқа моддадан ташкил топган тошни топди.
Бу “Какао” деб номланган катта метеорит. Унинг таркибий қисми темир никелдан иборат.
“2012 йилдан буён Марсда иш олиб бораётган Curiosity ровери бу ерда учинчи бор метеорит топди. Масалан, 2014 йилда Гейл кратерида темирдан иборат, диаметри деярли икки метр бўлган Ливан метеоритини топганди. Икки йил ўтгач Egg Rock метеоритини аниқлади. У ҳам темирдан иборат, лекин ҳажми бўйича теннис тўпи билан тенг. Ровер бу тошни Гейл кратеридан деярли олти километр баландликда жойлашган Эолида тоғи ҳудудидан топди”, дейди астрономлар.
Уларнинг фикрича, бундай метеоритлар Ерга тез-тез тушади.
Аввалроқ Curiosity Қизил сайёрада қимматбаҳо тош – опални топган эди. АҚШнинг Аризона университети олимлари уни сувнинг потенциал манбаи деб ҳисоблашмоқда, дейилади korrespondent.net сайтида.