Тадқиқот натижалари JCI Insight журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар қўлларининг ички қисми АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотлари сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси томонидан тасдиқланган азотли ипритнинг оз миқдорда таъсирига учраган 28 соғлом иштирокчидан олинган тўқималар намуналарини таҳлил қилишди. Моддани қўллаш жараёнида кўнгиллиларнинг териси тошма билан қопланган. Шундан сўнг, кўнгиллиларнинг бир қисмига юқори дозада D витамини ичиш сўралди, иккинчисига эса плацебо берилди.
Витаминни олган иштирокчиларнинг тери тўқималари иккинчи гуруҳга қараганда камроқ тирналиш хусусияти ва яллиғланишга учраганини кўрсатди. Кейин мутахассислар тери ва қон намуналарини таҳлил қилишди. D витамини гуруҳидаги субъектларда IL-17 яллиғланиш йўллари бартараф этилгани маълум бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу келажакда кимётерапия ва бошқа дориларга кучли реакцияларда IL-17 дан биомаркер сифатида фойдаланиш имкониятини тасдиқлайди.
Иш натижалари олдинги тадқиқотлар натижалари билан мослиги ўрганилмоқда. Келгусида бошқа даво усуллари ва дори воситалари таъсирида юзага келадиган тери тошмаларини даволашда D витаминли аралашмаларни яллиғланишга қарши хусусиятлари ўрганилиши кўзда тутилган, дейилади lenta.ru сайтида.