Навоий вилояти Экология бошқармаси Навоий шаҳар бўлими томонидан дарахт кесилиши билан боғлиқ навбатдаги ҳолат ўрганилди. 

Ўрганиш натижасида фуқаро С.Р томонидан “Мурувват” маҳалласи ҳудудида ўзбошимчалик билан дарахт шохларини кесилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Дарахт кесилиши натижасида табиатга 990 000 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. S.R.ga қилмиши учун 1 млн 650 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар етказилган зарар ва жаримани, жами 2 640 000 сўм тўлайдиган бўлди.