Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан, Қашқадарё вилоятининг Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳамда Китоб туманида алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо-сотиқ қилиш соҳасида белгиланган нормаларга риоя этилиши бўйича мониторинг ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан танлама усулда текширув чоғида Қарши шаҳридаги 7 та, Шаҳрисабз шаҳридаги 4 та ва Китоб туманидаги 2 та савдо дўконида яроқлилик муддати ўтган ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди.
Мониторинг жараёнида намуна сифатида олинган жами 42 турдаги алкоголь маҳсулотлар тегишли тартибда хулосалар олиш учун “UZ Test” ДУК Қашқадарё филиали синов лабораториясига топширилди, деб хабар берди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати.