Давлат активларини бошқариш агентлигида Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) «Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида корпоратив бошқарувни жорий этиш» лойиҳаси доирасида ўқув вебинари ташкил этилди.

Мазкур вебинарда, халқаро эксперт Р.Фредерик томонидан истиқболли хориж тажрибалари асосида ишлаб чиқилган корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш мезонлари юзасидан иштирокчиларга тақдимот ўтказилди.

Хусусан, мазкур баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига татбиқ этиш механизмлари, шунингдек амалиётда қўллашдаги афзалликлар юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Ўз навбатида, тадбир иштирокчиларининг хориж мамлакатларининг корпоратив бошқарув соҳасидаги тажрибалари, жумладан корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мезонлари юзасидан берган саволларига халқаро экспертлар томонидан тегишли жавоблар берилди, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.