Мамлакатимизда пенсионерларни ижтимоий қуллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғaмxypлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Бугунги кунда давлат пенсияларини тайинлашда 30 турдаги ҳужжатлар талаб этилади ҳамда уларни такдим этишга масъул 14 дан ортик, вазирлик ва ташкилотларда идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги қоғоз шаклида иш юритишдан воз кечиш ва ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тусиқинлик қилиб келмокда.
Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш, ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йуналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш мақсадида:
2022 йил 1 январдан бошлаб:
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа туловларни тулаш ҳар уч йилда алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда, тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномага мувофик, пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғнларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади;
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоқда ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кумаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизмати жорий этилади;
давлат пенсияларини тайинлаш "Ягона миллий меҳнат тизими"га киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда, ҳарбий хизмат даври тугрисидаги ҳужжатлар Пенсия жaмғapмacи томонидан "Ягона миллий меҳнат тизими"дан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади;
давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Мазкур Қарорга асосан Давлат пенсия таъминоти борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талабларига мувофиқлаштириш, фуқароларга пенсия ва нафақаларни тайинлашда юзага келадиган ортиқча туловларнинг олдини олиш ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари тасдиқланган.
Бундан ташқари 2022 йил 1 июлга қадар қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги булган шахсларга хизмат курсатишга мослаштирилган Пенсия жамгармасининг бинолари буйича минимал талабларга асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудудда биттадан Пенсия жaмғapмacининг мавжуд бинолари негизида "Намунали Пенсия жaмғapмacи бўлими"ни ташкил этилади.