Қарорга кўра, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади.
Илмий марказнинг асосий вазифалари:
-тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш;
-тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар - тестологларни тайёрлаш, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан узаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
-шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;
-тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижий тажрибани ўрганиш асосида миллий тизимни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
-халқ аро имтиҳон олувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш.