promo
Урганчда “Лазги ва Авесто” музейи ташкил этилади Марказий банк банкоматлар билан боғлиқ муаммолар бўйича банкларни огоҳлантирди Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келмоқда Осиё хотин-қизлари II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди Глобал урбанизация чақириқлари: ижтимоий ҳаёт, уй-жой ва экология бўйича ечимлар
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Давлат харидлари соҳасида январь ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди

Мамлакатимизда 2 фев 2022, 09:48 2 315

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2022 йилнинг январь ойида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.

Ўрганишда, давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари сунъий равишда қисмларга бўлингани, айрим давлат харидларида бир хил иштирокчилар такроран ғолиб бўлгани, айрим буюртмачилар қонун талабларига зид равишда қурилиш соҳасидаги давлат харидлари бўйича эълонларни “Шаффоф қурилиш” ахборот марказининг “tender.mc.uz” махсус платформасига жойлаштирмагани ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низомнинг 3-бандида, давлат буюртмачиларининг ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ (675 млн. сўм) бўлган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидини амалга ошириш жараёнида юқорида қайд қилинган қонунчилик талаблари тизимли равишда бузилишига йўл қўйилиб келинмоқда. Хусусан,

- Андижон давлат университети томонидан 2021 йилда қурилиш соҳасида қиймати 5 млрд. сўмдан ортиқ 15 та давлат харидлари ўтказилган бўлиб, давлат харидлари қонун талабларига зид равишда сунъий равишда қисмларга бўлинган ва натижада 2 та тендер шаклида “tender.mc.uz” махсус ахборот портали орқали электрон шаклда ўтказилиши керак бўлган харидлар 10 та танлов шаклида ўтказилган ҳамда 2 та ҳолатда бир хил мазмундаги 5 та танловлар қисмларга бўлинган ҳолда ўтказилган.

Таҳлиллар натижасида, Андижон давлат университети томонидан ўтказилган 15 та қурилиш соҳасидаги танловларда 7 та хўжалик юритувчи субъектлар ғолиб бўлган бўлиб, сунъий равишда бўлинган харидларнинг деярли барчасида бир хил иштирокчилар қатнашган ва бир хил иштирокчи ғолиб бўлган.

Шунингдек, “Навоий савдо комплекс” акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 5 январь куни жамият савдо комплексини таъмирлаш бўйича қиймати 21,7 млрд. сўмлик;

- “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 18 январь куни жамият маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,627 млрд. сўмлик;

- Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 2021 йил 27 март куни “Самарқанд шаҳар марказий кўча ва хиёбонларига дизайн асосида дарахт экиш ишлари”ни амалга ошириш бўйича 230 млн. сўмлик;

- “Пахтасаноат Илмий маркази” АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 17 январь куни меҳмонхона биносидаги 5 та хоналарни бузиб қайта режалаштириш ва дизайн асосида 8 та люкс хоналарга айлантириш юзасидан қиймати 996 млн. сўмлик;

- “Трансгазинжиниринг” МЧЖ буюртмачилигида 2022 йил 21 январь куни “қурилиш-таъмирлаш ишлари”ни бажариш юзасидан қиймати 2,456 млрд. сўмлик;

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Маъмурий-хўжалик хизмати” ДУК буюртмачилигида 2022 йил 24 январь куни вазирлик маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан қиймати 1,681 млрд. сўмлик;

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича буюртмачиларга давлат харидларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида 7 та тақдимнома ва Бош прокуратурага 3 та сўровнома киритилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш

Ушбу мавзудаги материаллар

Корхоналарнинг солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатига оид маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши таҳлил қилинди
Мамлакатимизда
Корхоналарнинг солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатига оид маълумотларнинг очиқ эълон қилиниши таҳлил қилинди
30 апр 2026, 16:51 795
ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Воқеа-ҳодисалар
ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
13 март 2026, 17:46 1 719
Самарқандда ҳокимлик мансабдорлари хорижий хизмат сафарларига қариндошларини юборгани аниқланди
Долзарб
Самарқандда ҳокимлик мансабдорлари хорижий хизмат сафарларига қариндошларини юборгани аниқланди
2 март 2026, 20:05 1 832
Солиқ хизматида ходимлар даромадлари ва харажатларини декларация қилиш жорий этилмоқда
Мамлакатимизда
Солиқ хизматида ходимлар даромадлари ва харажатларини декларация қилиш жорий этилмоқда
19 фев 2026, 15:38 2 090
Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича эксперимент қандай натижа бермоқда?
Саломатлик
Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича эксперимент қандай натижа бермоқда?
5 фев 2026, 09:46 3 255
Тошкент ва Наманганда учта коррупцион ҳолат фош этилди
Хавфсизлик
Тошкент ва Наманганда учта коррупцион ҳолат фош этилди
30 янв 2026, 09:51 2 487
Ўзбекистонда 3 ойда 1,5 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Мамлакатимизда
Ўзбекистонда 3 ойда 1,5 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
15 май 2026, 15:55 580
Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Мамлакатимизда
Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
15 май 2026, 11:22 297
Солиқ органларида 35 нафар раҳбар кадр тайинланди
Мамлакатимизда
Солиқ органларида 35 нафар раҳбар кадр тайинланди
15 май 2026, 08:59 398
Сўнгги янгиликлар
Ахалтака отлари бўйича “Шарқ марвариди – 2026” жаҳон чемпионати ғолибларига
Ахалтака отлари бўйича “Шарқ марвариди – 2026” жаҳон чемпионати ғолибларига
16 май 2026, 14:07 428

  • Урганчда “Лазги ва Авесто” музейи ташкил этилади
    16 май 2026, 11:21 352
  • Марказий банк банкоматлар билан боғлиқ муаммолар бўйича банкларни огоҳлантирди
    16 май 2026, 11:17 433
  • Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келмоқда
    16 май 2026, 11:07 396
  • Осиё хотин-қизлари II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
    16 май 2026, 11:05 267
  • Глобал урбанизация чақириқлари: ижтимоий ҳаёт, уй-жой ва экология бўйича ечимлар
    16 май 2026, 10:35 292
Оммабоп янгиликлар
Риёсиз сўзлар
Риёсиз сўзлар
12 май 2026, 07:46 25 660

  • Давлатимиз раҳбари Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди
    27 апр 2026, 17:57 6 433
  • Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар
    30 апр 2026, 14:58 5 623
  • Сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасидаги вазифалар кўриб чиқилди
    1 май 2026, 18:06 4 798
  • Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси — 11 та медални қўлга киритди
    27 апр 2026, 11:19 4 751
  • Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди
    8 май 2026, 17:32 4 729
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube