Учрашув аввалида замон талабларига жавоб берадиган давлат хизмати тизимини шакллантиришда инсон ресурсларини ривожлантиришнинг нечоғли долзарблиги таъкидланди. Кадрлар салоҳиятини тизимли равишда ошириб бориш ҳануз давлатлар олдида долзарблигини йўқотмаганлиги билдирилди. 

Шунингдек, нафақат қисқа ва узоқ муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, балки ўзлаштирилган билим ва кўникмани амалиётга қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Агентлик вакиллари дастлаб давлат бошқаруви, кейинчалик эса устувор вазифалардан келиб чиқиб, бошқа йўналишларда ҳам малака ошириш (онлайн, офлайн)ни ташкил қилиш масаласини ўртага ташлади.

Томонлар узоқ муддатда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, деб хабар беради Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.