Уларда ҳам жисмоний, ҳам  юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар кўрсатиш учун барча имконият яратилган. 2020 йилда улар томонидан 1300 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.    

Вилоятнинг олис тоғли ҳудудларида жойлашган Бурчмулла, Яккатут, Палтов, Янгиқўрғон каби қишлоқларида 8 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улар туман марказидан 60-70 чақирим олисда жойлашган.

2020 йил октябрь ойида Бўстонлиқ туман Бурчмулла қишлоғидаги маҳалла фуқаролар йиғини биносида  туман Давлат хизматлари марказининг “Бурчмулла” филиали ташкил этилди. Ўтган йил сўнгги 3 ойда мазкур филиал орқали аҳолига 200 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

— Маҳалламиздаги, айниқса, ёш тадбиркорлар филиал ходимлари хизматидан жуда мамнун, — дейди Бурчмулла қишлоғида яшовчи Зарина Тошпўлатова. — Яқинда ўзим ҳам давлат рўйхатидан ўтиб, якка турдаги тадбиркор бўлдим. Ишимни тезда ҳал қилиб беришди. Ҳужжатларимнинг ҳаммаси шу ернинг ўзида тайёр бўлди. Маҳалламизда савдо мажмуаси ташкил қилдим. Фаолиятимни келгусида янада кенгайтириб, тикувчилик цехи, гўзаллик салони очиш ва тенгдошларимни иш билан таъминлаш ниятим бор. Бунда, албатта, мен яна Давлат хизматлари марказининг қишлоғимизда жойлашган филиали  ёрдамидан фойдаланаман.

Филиалда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга,  аҳолига электрон давлат хизматлари кўрсатиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш юзасидан маълумот ва  маслаҳатлар бериш йўлга қўйилган.

 ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

матбуот хизмати