Унда мавжуд муаммолар жумладан, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар ва канализация тизимида учраётган носозликлар юзасидан шикоят қилинган, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати. Аввал ҳам мазкур қишлоқ аҳолиси маҳаллий уй-жой мулкдорлари ширкати, Санитария-эпидемиология хизматининг Навоий шаҳар бўлими, вилоят телевидениеси, шунингдек, Бош прокуратура, Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига ариза билан мурожаат қилишган. Лекин турли ташкилотлар масалани ҳал этиш ўрнига жавоб хати ёзишдан нарига ўтмаган.

Парламентга мурожаатдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова канализация тизими фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратди. Мулоқотлар олиб борилди ва муаммо ўз ечимини топди. Кейинчалик Навоий вилояти Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н. Жуманиёзов депутатлик сўровига тезкор муносабат билдирди ва жавоб хати йўллади. Унда ёзилишича, Тинчлик қишлоғида аҳоли кўтарган масала ижобий томонга ўзгарган.