Хусусан, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Миллий диспетчерлик марказида бўлиб, электр энергетика тизимидаги жорий ҳолат, тизимнинг тезкор бошқарув жараёнлари ва энерготизим барқарор ишлаши учун кўрилаётган чоралар, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган 110 кВли “Сайилгоҳ” подстанцияси фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар жараёнида мутахассислар депутатларга энерготизимда олиб борилаётган ишлар, долзарб муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мутахассислар билан мулоқотларда келгусида соҳага оид ислоҳотларни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида таклифлар билдирилди.