Ушбу жараён Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга кўра, босқичма- босқич амалга оширилади.

Давлат МТТ ларининг Республика махсус комиссияси томонидан илгари эълон қилинган сана 15 июндан эмас, балки 1 августдан очилаётганлигига сабаб, МТТ фаолияти тикланганидан сўнг унинг тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун қатор чораларни кўриш билан боғлиқ бўлиб, уларга жумладан қуйидагилар киради:

-6 000 дан зиёд давлат МТТ ларини кучдаги «Ўзбекистон Республикасида МТТ лар фаолиятини ташкил этиш, таъминлаш ва иш тартиби бўйича Санитария - гигиена талаблари» СанПиН 0355-18 норма ва қоидаларига кўра ювиш, антисептик ва дезинфекция воситалари, шунингдек масофадан ишловчи пирометрлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

- 2020 йил мартида МТТлар фаолияти тўхтатилаётгани боис, озиқ-овқат маҳсулотлари бузилиб қолишининг олдини олиш мақсадида барча омборлар бўшатилганлигини инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари этказиб бериш;

-ўқув йили бошланишига МТТ ларда таъмирлаш, улар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, МТТ лар фаолияти тўхтаган даврда, у эрда ишчилар бўлмаганлиги сабабли қониқарсиз кўринишга келиб қолган дарахтларни буташ, экинларни парваришлаш, ўйин майдончаларини тартибга келтириш;

-МТТ лар биноси ва ҳудудини дезинфекция қилиш, санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари билан ҳамкорликда уларнинг тайёргарлигини кўрикдан ўтказиш;

-карантин даврида молиялаштириш тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда, МТТ очилишига тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган маблағларни жалб этиш борасидаги ишларни режавий амалга ошириш;

-МТТ ларга қайтаётган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши учун шароит яратиш;

- «қизил» ҳудудларда яшовчи тарбияланувчиларнинг келиши ва ходимларнинг ишга жалб этилиши билан боғлиқ хатарларни пасайтириш( аҳоли ва МТТ ходимлари учун ноқулайликлар минимал даражада бўлиши шарти билан)борасидаги масалаларни ҳал қилиш.

Мактабгача таълим вазирлиги аввало болалар манфаатлари йўлида ва улар ривожланиши учун бехатар муҳит яратиш мақсадида ҳаракат қилишини яна бир бор эслатиб ўтади.

Айни дамда МТВ томонидан бутун Республика бўйича ота-оналар фикри ўрганилмоқда ва шу йўл билан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда болаларини боғчага юборишни хоҳламаётган оилалар аниқланмоқда. Пандемия шароитида маълум МТТ лардаги ота -оналар тўла таркибда болаларини боғчага юборишни истамасалар алоҳида МТТларнинг ушбу ота- оналар аъзолигидаги Кузатув кенгаши томонидан ташкилот фаолиятини тиклашга эҳтиёж йўқлиги ҳақида қарор қабул қилинади.

Республика махсус комиссияси томонидан давлат МТТларидан фарқли ўлароқ, хусусий боғчалар фаолияти тикланишига жорий йил 15 июнидан рухсат берилиши, маълум норозиликларга сабаб бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай қарор қабул қилинишида хусусий МТТ ларда гуруҳлар сони чегараланганлиги, гуруҳлардаги тарбияланувчилар сони кам бўлиб, кўп сонли болаларнинг бир ерда тўпланиб қолмаслиги, уларда санитария-эпидемиологик талаблар асосида фаолиятни тезкор йўлга қўя олиш имконияти катталиги инобатга олинган.

Шунинг билан бирга, айни вақтда, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлиги, «ЮНИСEФ» халқаро болалар фонди қўлловида ишлаб чиқилган ва якуний келишув босқичидаги «COVID-19 пандемияси шароитида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик Низомни тасдиқлаш» якуний келишув босқичида бўлиб, унга кўра коронавирусга қарши кураш Республика махсус комиссиясининг жорий йил 2- июндаги 27- сонли мажлис протоколига кўра қуйидагилар ишлаб чиқилди :

- COVID -19 пандемияси даврида МТТ лар фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик Низом;

- МТТ тарбияланувчисининг қонуний вакиллари имзоси учун бланка шакли;

- МТТларда ишлатиладиган ювиш ва дезинфекция воситаларининг ишлатилиш нормалари;

- тонгги фильтр учун журнал шакли.

Ушбу қарорда кўрсатилган қоидаларга кўра давлат ва нодавлат МТТ ларида:

- барча ходимлар санитария-эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари ходимлари томонидан санитария-гигиена, эпидемияга қарши қоидалар ва чоралар нормаси билан таништирилиши ва тайёргарликдан ўтиши лозим;

- МТТ раҳбарининг болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги кафолат хати ҳамда санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказларининг қарори бўлгандагина МТТ лар фаолияти қайта тикланишига рухсат берилади;

- МТТ ходимлари тиббий ниқоб тақиши ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт ҳисобланади;

- МТТ ҳудудида профилактик дезинфекция ишлари мунтазам ўтказиб турилиши шарт;

- ходимлар ва тарбияланувчиларда тана ҳарорати юқори бўлганда, яъни у 37˚ дан ошиқ бўлса, шунингдек ўткир респиратор инфекцияси белгилари( томоқ оғриши, йўтал, ҳолсизлик ва ҳ.к) кузатилганда уларнинг МТТ га келишлари тақиқланади;

- оилада ёки мулоқот доирасидагилар орасида COVID-19 аниқланган бўлса тарбияланувчини МТТ га олиб келмаслик, бу ҳақда дарҳол МТТ дагиларга хабар бериш лозим;

- МТТ ҳудудига кирмаслик, болани масъул ходимга топшириш сўралади;

- МТТ жойлашган ҳудудда эпидемиологик ҳолат ёмонлашган ҳолатларда санитария- эпидемиология осойишталиги ҳудудий Марказлари томонидан МТТ фаолияти тўхтатилади.

Сизлардан талаб этилаётган профилактик чораларга амал қилиш,ўзингиз ёки фарзандингизда коронавирус белгилари кузатилганда ўз вақтида МТТ раҳбарияти ва ходимларига хабар бериш, ўз соғлиғингиз хавфсизлигини таъминлаш, атрофдагиларни инфекция юқишидан асраш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилишга чақирамиз, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.