Унинг сўзларига кўра, гречканинг таркибида кўп миқдордаги магний борлиги боис кекса одамларда метаболик жараёнларни қўллаб-қувватлайди, қон босимини пасайтиради ва асаб тизимини тинчлантиради.

Гречка таркибида кверцетин майда капиллярларни ва умуман юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган табиий биокимёвий модда. Соломатинанинг сўзларига кўра, гречка осон ҳазм бўладиган ўсимлик оқсилининг яхши манбаи ҳисобланади.

“Ўсимлик оқсили ҳайвон оқсилига хос бўлган, яъни тўлиқ ҳазм бўлмай, кейин организмни заҳарлай бошлайдиган хусусиятларга эга эмас. Шу боис сабзавот оқсили бу борада кексалар учун қулайроқдир”, дея тушунтирди диетолог.

Бундан ташқари, гречка таркибида ортиқча шакар ва холестеринни ўзига оладиган толалар мавжуд.

Шу билан бирга, шифокор гречкани меъёрдан кўп миқдорда истеъмол қилмасликка чақирди. Барча фойдали хусусиятларга қарамай, уни ҳафтасига тўрт-беш мартадан кўп истеъмол қилмасликни тавсия қилди.

“Агар биз ҳар куни гречка истеъмол қилсак, бошқа маҳсулотлар таркибидаги фойдали моддаларни йўқотамиз. Бу фойдали бўлса-да, қолганларининг ўрнини босадиган биронта маҳсулот йўқ”, деб таъкидлади Соломатина, дейилади mir24.tv сайтида.