Фуқаронинг мурожаати бўйича элчихона ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилди. Қисқа вақт ичида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, она ва болани Ватанга қайтариш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Элчихона томонидан Мисрдан Мавританияга ҳужжатларни етказиб бериш ташкил этилди, бу она ва боланинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтишига имкон берди.