Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов мавзу юзасидан сўзга чиқиб, юртимизда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган муҳим ишлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши фаол курашаётган давлатлардан бири эканлиги, бу борада республика БМТнинг глобал антитеррор стратегиясини қабул қилинишини қўллаб-қувватлагани, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш борасида 14 та халқаро конвенция ҳамда баёнотлар ратификация қилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, 2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси тасдиқлангани ҳамда стратегия асосида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилганлиги, яна бошқа муҳим чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.