Ушбу қурилмалар ёрдамида белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқаролар ҳуқуқбузарликлари аниқлананиши таъкидлаб ўтилганди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятда йўл  ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш  ва жамоат  тартибини сақлаш мақсадида  Дрон қуриламалари ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиши бошланган.