Энг кўп вакцина Хитойда қўлланилган бўлиб, 1 миллиард 400 миллион доза мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келади. 387 миллион 697 минг доза билан Ҳиндистон иккинчи, 334 миллион 940 минг доза билан АҚШ учинчи ўринда бормоқда.
Ҳар 100 кишига дозалар сони бўйича Бирлашган Араб Амирликлари етакчилик қилмоқда. Мазкур мамлакатда 100 кишига 162,2 эмлаш тўғри келмоқда.