Ёш драматург Учқун Ўсаров инсценировкаси асосида режиссёрлар Баҳодир Мирмақсудов ҳамда Мухтор Реймов томонидан саҳналаштирилган спектакль тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, театрлар ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Озоджон Юлдашев ҳамда вазирлик қошидаги бадиий кенгаш аъзолари мутахассислари иштирок этишди.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳамда санъат соҳасида ёшларга қаратилаётган эътибор хусусида гапирди. Спектакль тўғрисидаги ижобий фикрлар, йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди, таклиф ва тавсиялар берилди, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.