Мазкур халқаро конференция Россия халқлар дўстлиги университети журналистика назарияси ва тарихи кафедраси, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети босма ва электрон ОАВ кафедраси ҳамда ЎзЖОКУ медиа назарияси ва амалиёти кафедраси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Ундан кўзланган асосий мақсад, уч олий таълим муассасасининг олимлари, докторантлари, талабалар ва амалиётчи журналистлари учун диалог муҳитини яратиш ва замонавий масс-медианинг ривожланишига ҳисса қўшишдир. Конференцияда ҳар уч мамлакат журналистика илмининг кўзга кўринган вакиллари, профессор-олимлари, докторант ва тадқиқотчилари қатнашдилар.

Маърузачилар медиасистеманинг янги архитектураси, ижтимоий тармоқларда журналистиканинг роли, журналистика амалиётида сунъий интеллектдан фойдаланиш каби мавзуларда қизиқарли ва илмий асосланган маълумотларини тақдим этдилар.